Қаршида қарзини қайтармаган фуқаро “самосуд” қилинди
3-саҳифа
−
05 Август
14157Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26 июль куни Қарши шаҳрида Nexia-2 русумли давлат рақам белгисисиз автомашинада бир гуруҳ шахслар томонидан бир нафар фуқаро “самосуд” қилингани тасвирланган видео тарқалди. Бунга вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Аниқланишича, шаҳарнинг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи фуқаро С. таниши А.дан қарз олиб, пулини қайтармасдан келган. Оқибатда қарз берган фуқаро июнь ойи ўрталарида икки нафар таниши билан фуқаро С.ни қўрқитиб қўйиш мақсадида уни калтаклаган ва ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабар сўнгида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида ака синглисига севги изҳор қилган болани ўз уйининг ички томонига олиб кириб, унга тан жароҳати етказган ҳамда ўқувчининг таъзирини бериш мақсадида унинг сочи ва қошини қайчи билан қирқиб, “самосуд” қилганди. Суд унга нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
LiveБарчаси