Синглисига севишини айтган болани “самосуд” қилган эркак қамалди
3-саҳифа
−
30 Июль
11690Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида ака синглисига севги изҳор қилган болани ўз уйининг ички томонига олиб кириб, унга тан жароҳати етказгани ҳамда гўёки ўқувчининг таъзирини бериш мақсадида унинг сочи ва қошини қайчи билан қирқиб, уйидан чиқариб юбориш орқали “самосуд” қилгани ҳақида хабар берилганди.
Кеча, 29 июль куни ўқувчини “самосуд” қилган фуқаро 1 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судида мазкур болага қилинган зўравонликка оид жиноят иши суд муҳокамасида кўриб чиқилган. Фуқаро A.Қ. 2009 йилда туғилган Б.С. исмли ўғил болага тан жароҳати етказганликда айбдор деб топилган. Суд унга нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда боғдан олма ўғирлаган болаларни арқон билан боғлаб ҳақорат қилган ва уриб, тан жароҳати етказган эркак “самосуд” қилинганди. Шунингдек, Наманганда дўкондан кийим ўғирлаган аёл “самосуд”га учрагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь