Наманганда дўкондан кийим ўғирлаган аёл “самосуд” қилинди (видео)
3-саҳифа
−
17 Июль
19458Ижтимоий тармоқда дўкондан кийим-кечаклар ўғирлаган аёл сотувчилар томонидан “самосуд” қилинаётгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси билан боғланди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 14 июль куни Мингбулоқ тумани Жомашўй шаҳарчасида содир бўлган. Аёл тахминан 1 млн 190 минг сўмлик кийимларни устма-уст кийиб, дўкондан чиқиб кетаётган пайтда ушланган.
Ҳолат бўйича Мингбулоқ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёнида аёлга нисбатан “Тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Шунингдек, видеода тасвирланган “самосуд”га ҳам алоҳида ҳуқуқий баҳо берилади”, дейди ИИБ матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқандда боғдан олма ўғирлаган болаларни арқон билан боғлаб ҳақорат қилган ва уриб, тан жароҳати етказган эркак “самосуд” қилинганди.
LiveБарчаси