Самарқандда учта беш юлдузли меҳмонхона қурилади
Жамият
−
03 Май 2019
5988Нашрнинг маълум қилишича, илк беш юлдузли меҳмонхона Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик” стадиони ўрнида қад ростлайди.
Бўстонсарой кўчасида қурилажак 242 ўринли беш юлдузли меҳмонхона лойиҳаси «Абу Даби» ривожлантириш фонди ташаббускорлари томонидан амалга оширилади.
Бу ҳақда Самарқанд вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мажидов маълум қилган. Унга кўра вилоятда 2019-2021 йилларда қуриладиган меҳмонхоналарнинг манзилли рўйхати шакллантирилган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Амир Темур кўчасида «Ипак йўли» фонди (Хитой) ва «Миллийбанк» ҳамкорлигида туризм комплекси лойиҳаси амалга оширилиб, 250 ўринли иккита беш юлдузли меҳмонхона қурилади.
Намозгоҳ ва Муқимий кўчалари ҳамда Бўстонсарой ва Улуғ Турсунов кўчалари кесишмаларида бири 240, иккинчиси 200 ўринли тўрт юлдузли меҳмонхона барпо этиш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу борада германиялик ташаббускорлар билан келишув шартномалари тайёрланган.