Боғдан олма ўғирлаган болаларни калтаклаган эркак “самосуд” қилинди

3-саҳифа

image

Самарқандда боғдан олма ўғирлаган болаларни арқон билан боғлаб ҳақорат қилган ва уриб, тан жароҳати етказган эркак “самосуд” қилинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев маълум қилди.

Билдирилишича, “Оқолтин” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Ў. ўзига тегишли олма боғида меваларни ўғирлаётган вояга етмаган болаларни  ушлаб олган ва уларни чайласига олиб келиб, ўғрилик қилгани учун оғзаки койиб танбеҳ берган. Шундан сўнг болалардан бирининг отаси боғга келиб, Т.Ў.ни уриб тан жароҳати етказган, қўл ва оёқларини арқон билан боғлаб “самосуд” қилган. Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 8 июль куни боғ эгаси Нарпай туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Шунингдек, болаларнинг отаси ҳам жорий йилнинг 6 июль куни Нарпай туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида қишлоқдоши Т.Ў. нинг олма боғидан олма меваларини ўғирлаган вояга етмаганларни ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказганлигини ва арқон билан боғлаб қўйганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

“Мазкур ҳолатга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди ИИБ матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида наркокурьерни “самосуд” қилганлар қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

самосуд олма Боғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг