Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
28 Декабрь 2024
7418Зафар Абдумажидович Азимов Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Қайд этилишича, Зафар Азимов 1985 йилда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. У мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Зафар Шаропович Рўзиев вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Зафар Рўзиев 1964 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида таваллуд топган. У мазкур тайинловга қадар 2019 йилдан буён Зарбдор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган.
Маълумот учун, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида 2021 йилдан бугунги кунгача Абдивалижон Саидович Мустанов ҳамда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2019 йилдан бугунги кунгача Ойбек Шодмонқулович Ашурматов ишлаб келганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғайрат Абдуллаевич Йўлдошев “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. У тайинловга қадар, Ғайрат Йўлдошев “Ўзбекнефтегаз” АЖ капитал қурилиш ва лойиҳалаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси