Женнифер Лопеснинг даври ўтди: унинг концерти чипталари сотилмаяпти
Маданият-санъат
−
04 Май
17960Америкалик 54 ёшли қўшиқчи, раққоса ва модель Женифер Лопеснинг концертлари учун аксарият ҳолларда чипталар сотилмай қолмоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, яқинда хонанда чипталар сотуви пастлиги сабабли бир нечта шоуларини бекор қилган. Лопес яқинда ребрендинг қилиб , дастур номини “This is Me... Now”га ўзгартирган. У ҳатто ўзининг репертуаридаги энг яхши хитларини дастур листига қўшди, аммо бу вазиятни ўзгартирмади.
Шу сабабдан Лопес маслаҳат сўраб, чипталарининг сотуви бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллаган хонандалар – Мадонна ва Тейлор Свифтга мурожаат қилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг март ойида ҳам Женнифер Лопеc бир нечта гастролларини изоҳсиз бекор қилганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь