Женисбек Пиязов оғир жудоликка учради

Маданият-санъат

image

Бугун, 1 май куни Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязовнинг онаси Инжигул Сабурова 64 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан санъаткорнинг администратори маълум қилди.

Маълумот учун, Инжигул Сабурова Жумабоевна Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасининг “Мухаллес” дуторчилар ансамбли бахши-созандаси бўлиб фаолият юритган. 

У 2020 йилда Президент томонидан II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланган. Шунингдек, 2025 йилда “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони соҳибаси бўлган.

QALAMPIR.UZ марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

таъзия Женисбек Пиязов Инжигул Сабурова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг