Женева Путин ва Байденни интизорлик билан кутмоқда — Швейцария Президенти

Олам

image

Швейцария Россия ва АҚШ Президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг Женевадаги саммитга келишини кутмоқда. Бу ҳақда Швейцария Президенти Ги Пармелен маълум қилган.  

“Швейцарияда азалдан яхши хизмат кўрсатиш анъанаси мавжуд ва у икки давлат раҳбарларининг Женевага келишини интиқлик билан кутмоқда”, деган давлат раҳбари. 

Унга кўра, Швейцария Россия ва Америка раҳбарлари ўртасидаги мулоқотни давлатлараро ва глобал муаммоларни ҳал қилиш учун зарур деб ҳисоблайди. Пармелен, шунингдек, Президентларнинг учрашувига тайёргарлик ҳар икки мамлакат маъмурияти билан яқин алоқада олиб борилаётганини қўшимча қилган. 

Аввалроқ, Швейцария ҳукумати Женевада Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Жо Байденнинг учрашиши муносабати билан мамлакат ҳаво ҳудудининг бир қисмини парвозлар учун ёпиши ҳақида хабар бергандик.  

Маълумот ўрнида, Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашув 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳридаги “Ла-Гранж” қасрида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Байден

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг