Путин ва Байден сабаб Швейцария ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилади

Олам

image

Швейцария ҳукумати Женевада Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Жо Байденнинг учрашиши муносабати билан мамлакат ҳаво ҳудудининг бир қисмини парвозлар учун ёпади. Бу ҳақда Швейцария ҳукумати расмий сайтида хабар берилган.  

Таъкидланишича, Швейцария Ҳарбий ҳаво кучлари ҳаво полицияси функцияларини бажаради ва ҳаво ҳудудини кузатишни кучайтиради. Чекловлар маҳаллий вақт билан 15 июнь куни соат 08:00 дан 17 июнь соат 08:00 гача жорий этилади. Қайд этилишича, чекловлар Женева халқаро аэропортининг тижорат рейсларига таъсир қилмайди. 

Маълум бўлишича, Федераль Кенгаш саммит муносабати билан Женеванинг кантон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун 1000 нафаргача ҳарбийларни жўнатишга рухсат берган. Таъкидланишича, ҳарбийлар хориж ваколатхоналарини ҳимоя қилиш учун ҳам жавобгар бўлади. 

Маълумот ўрнида, Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашув 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳридаги “Ла-Гранж” қасрида бўлиб ўтади. 

Аввалроқ, Швейцария Путин ва Байден учрашувига қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар бергандик. Унга кўра, қасрни саммитга тайёрлаш ишлари бошланиб кетган. Расмийлар кўкаламзорлаштириш ва хавфсизлик бўйича иш олиб бормоқда. Ҳарбийлар ва полиция “ўта муҳим” сабабларга кўра боғни ўраб олган. Боғ атрофида радарлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан тўсиқлар ўрнатилган. “Ла-Гранж” жойлашган районда ҳарбий, махсус техника айланиб юрибди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Байден

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг