Жавоҳир ва Бибисора ноёб футболкаларда кўриниш берди
Спорт
−
15 июл 16519 1 дақиқа
Қозоғистонлик шахматчи Бибисора Асаубаева ва ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров бир-бирининг сурати туширилган футболкаларда кўриниш берди. Бу ҳақда Асаубаева ўзининг Instagram саҳифасида қўшма суратларни эълон қилди.
Асаубаева Жавоҳир Синдаровнинг сурати ва “Менинг севимли гроссмейстерим” деган ёзув туширилган футболкани кийган бўлса, Синдоров эса Бибисоранинг сурати туширилган ҳамда “Яна бир “малика”ни қўлга киритдим” деган ёзув битилган футболкада суратга тушди.
“Жавоҳир учун энг машҳур мухлислар изоҳларидан биридан фойдаландим”, деб ёзди Асаубаева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бибисора Асаубаева Норвегиядаги шахмат турнирида ғалаба қозонганидан сўнг, у ва Жавоҳир Синдоров Монакода бўлиб ўтган “Формула-1” пойгасини биргаликда томоша қилган эди. Кейинроқ улар Париждаги “Диснейленд” боғига ҳам бирга ташриф буюришди.
Шундан сўнг ёш гроссмейстерлар Франция пойтахти Парижда ҳам биргаликда вақт ўтказгани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган эди.
Live
Барчаси