Асаубаева ва Синдоров “Формула 1” кўришга борди (видео)
Спорт
−
08 Июнь 3140 1 дақиқа
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева билан “Формула 1” бўйича Монако Гран-присига борди. Бу ҳақда Асаубаева ўзининг Telegram-Каналида маълум қилди.
22 ёшли Бибисора яқинда Ослода бўлиб ўтган Норвегия шахмат турнири тарихидаги энг ёш чемпион бўлди. Шундан сўнг у “Формула 1” бўйича Монако Гран-присида иштирок этиш учун Синдоров билан Монте-Карлога учиб кетди.
Асаубаева шаҳар ва пойга ўтказилган трассадан олинган суратлар билан ўртоқлашди. Шунингдек, у пойга йўналишида велосипедда сайр қилиш имконига эга бўлгани ва VIP меҳмон сифатида иштирок этганини маълум қилди.
“Мен “Формула 1” пойгасининг сўнгги кунида қатнашдим. Бу жуда қизиқарли бўлди ва мен Дональд Трампнинг ўғли каби кўплаб машҳурларни ҳам кўрдим”, деб ёзган Асаубаева.
Қозоғистонлик гроссмейстерга йил охирида жаҳон шахмат тожи учун курашадиган амалдаги номзодлар турнири иштирокчиси, ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров билан ўзаро муносабатлари борлиги ҳақида тахминлар мавжуд, бироқ улар буни расман тасдиқламаган. Синдоров ўзи мусобақада иштирок этмаган бўлса ҳам Асаубаевани қўллаб-қувватлаш мақсадида Норвегия шахмат турнирида Бибисорага ҳамроҳлик қилган эди.
Live
БарчасиМетрода повербанк ёниб кетди
08 Июнь