Жавоҳир Синдоров Номзодлар турнири ғолиби бўлди

Спорт

image

Бугун, 14 апрель куни Жавоҳир Синдоров Кипрда ўтказилган Номзодлар турнирида муддатидан аввал ғалаба қозонди. Энди у жаҳон тожи учун ўйнайди.

Жавоҳир Синдоров энг яқин таъқибчиси Аниш Гири билан дуранг ўйнади ва жаҳон тожи учун ўйнаш имкониятини муддатидан аввал қўлга киритди.

Энди жорий йилнинг охирларида Синдоров амалдаги жаҳон тожи соҳиби ҳиндистонлик Гукеш билан беллашади.

Қайд этиш жоиз, Жавоҳир Синдоров 13-турга қадар бирор марта мағлубиятга учрамади. Бугунги дурангдан сўнг у очколарини 9,5 тага етказди ва Аниш Гири билан орадаги 2 очколик фарқни сақлаб қолди. Ўзбекистонлик гроссмейстер сўнгги турда эртага, 15 апрель куни хитойлик Вэй И билан баҳс олиб боради. Шундан сўнг мукофот жамғармаси 700 минг доллар бўлган турнир ўз якунига етади.

Мазкур натижадан сўнг Синдоров рейтингда 2775,4 очко жамғариб, дунёнинг 5-рақамли шахматчисига айланди. Синдоровдан олдинда яна бир ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов (2780) ўрин олган. Шунингдек, Фабиано Каруана (2784,9), Ҳикару Накамура (2794,1) ва Магнус Карлсен (2840) топ учликни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Номзодлар турнири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг