Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби номи аниқ бўлди (видео)
Спорт
−
25 Октябрь
7792Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов Озарбайжоннинг “Сумгаит” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
22 ёшли футболчи янги жамоасида 77-рақам остида тўп тепади.
Ҳозирда “Сумгаит” Озарбайжон Премьер-лигасида 8-ўринда бормоқда. Жамоа ортда қолган 10 турдан сўнг 7 очкога эга.
Маълумот учун, Жалолиддинов фаолияти давомида “Бунёдкор”, “Андижон”, “Локомотив”, “Олимпик” ва Ўзбекистоннинг барча ёш тоифаларидаги терма жамоаларида тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалолиддинов “Нефтчи” клубини тарк этгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси