Жапаров Мирзиёевни ғалаба билан табриклади

Жамият

image

Бугун, 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Қирғизистон етакчиси мамлакатда Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани ва унда ишончли ғалабага эришилгани билан давлат раҳбарини чин дилдан табриклади. Биродар ўзбек халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва тараққиёт тилаклари изҳор этилди.

Президентлар савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва гуманитар ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларнинг боришини муҳокама қилдилар.

Минтақа кун тартибидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, ЎзЛиДеп номзоди Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. 

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон билан стратегик алоқаларга эга бўлган бир қанча давлатларнинг раҳбарлари, аллақачон, Мирзиёевни мамлакат президентлигига қайта сайлангани билан табриклаб бўлган. Жумладан,  Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь раҳбари Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Озарбайжон Президенти Илҳоим Алиев Мирзиёевни ишончли ғалаба билан табриклаб улгурди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг