Эрдўған Мирзиёевни қайта сайлангани билан қутлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Туркия Президенти давлат раҳбарини Президент сайловида эришган ғалабаси билан самимий муборакбод этиб, овоз бериш натижалари мамлакат аҳолиси Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганини кўрсатганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, Туркия Президенти ва бутун халқини ушбу мамлакатнинг яқинлашиб кетаёган бош миллий байрами – Республика куни билан илиқ қутлаб, тинчлик-осойишталик ва тинчлик-фаровонлик тилади.

Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Туркий Кенгаш саммитига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдони янада кўпайтириш, йирик инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш ва муҳим таълим дастурларини амалга ошириш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳим экани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, МСК томонидан сайлов натижалари эълон қилинишидан аввал Шавкат Мирзиёев номига табриклар кела бошлади. Хусусан, Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь раҳбари Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Мирзиёевни ишончли ғалаба билан табриклаб улгурди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг