Тўқаев Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланган Шавкат Мирзиёевни телефон орқали табриклади ва сайловдаги ишончли ғалабаси унинг стратегик йўналиши кучли экани ва ўзбек халқи томонидан қўллаб-қувватланаётганининг исботи бўлганини таъкидлади.

Қозоғистон раҳбари суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёевнинг икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

Икки мамлакат Президентлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, шунингдек, Марказий Осиёда ишонч муҳитини мустаҳкамлаш учун биргаликда фаол ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидлади.

Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларига амалий туртки бериш учун Қосим-Жомарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевни давлат ташрифи билан Қозоғистонга таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қосим-Жомарт Тўқаев Сайлов-2021

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг