МСК натижаларни эълон қилмай туриб, Путин Мирзиёевни ғалаба билан табриклади
Жамият
−
25 Октябрь 2021
12718Бугун, 25 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни 24 октябрь куни ўтказилган сайловда ишончли ғалабага эришгани билан табриклади. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида улар Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш ниятини билдирди.
Россия Президенти шунингдек, Шавкат Мирзиёевга табрик телеграммасини ҳам юборган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ҳозирча сайлов натижаларини эълон қилмади. МСК бугун, 25 октябрь куни соат 16:00 да Президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023