Ҳурматли Шавкат Миромонович... Алиев Мирзиёевга табрик мактуби йўллади

Жамият

image

Бугун, 25 октябрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга сайловда қилган ғалабаси муносабати билан табрик мактуби йўллади.

“Ҳурматли Шавкат Миромонович,

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланганингиз билан самимий табриклайман.

Сайловдаги ишончли ғалабангиз қардош Ўзбекистон халқининг мамлакатингиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган сиёсий йўналишингизни қўллаб-қувватлаётгани, чинакам етакчи сифатида Сизга бўлган катта ишонч ва ҳурматнинг ёрқин ифодасидир.

Озарбайжон ва Ўзбекистонни халқларимизнинг умумий маънавий қадриятларидан келиб чиқадиган мустаҳкам дўстлик ва қардошлик муносабатлари бирлаштириб туради. Бу бузилмас асосга қурилган ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ҳар куни кенгайиб бораётган алоқаларимизнинг ҳозирги даражаси, айниқса, мамнуният бахш этади.

Ишонаманки, Озарбайжон билан Ўзбекистон ўртасидаги бой миллий-маънавий қадриятларимиздан қувват оладиган дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари қардош халқларимизнинг хоҳиш-иродасига мувофиқ бундан кейин ҳам юксалиш йўлида ривожланиб, чуқурлашиб бораверади.

Ҳурматли Шавкат Миромонович, сизга сиҳат-саломатлик, бахт, қардош Ўзбекистон Республикасининг фаровонлиги ва равнақи йўлида энг олий давлат фаолиятида янги муваффақиятлар тилайман”.

Озарбайжон Республикаси Президенти                И. Алиев
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг