Жапаров 2020 йилда қанча пул ишлаб топгани маълум бўлди
Олам
−
06 Декабрь 2021
13943Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 2020 йилда 247 минг 953 сом (қарийб 3 минг доллар) ишлаб топган. Бу ҳақда мамлакат Солиқ хизмати Жапаровнинг 2020 йил учун даромадлари ва харажатлари ҳақида эълон қилган маълумотига келтирилган.
Ҳужжатда Жапаров Бош вазир сифатида кўрсатилган. Негаки, у ўтган йил октябрида дастлаб ҳукумат раҳбари бўлган. собиқ Президент Сооронбай Жээнбеков истеъфосидан кейин давлат раҳбари вазифаларини бажаришни бошлаган. 2021 йил январида эса расман Қирғизистон Президенти этиб сайланди.
Декларацияга кўра, Садир Жапаров умумий майдони 6 гектар бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига эгалик қилади. Президентнинг кўчмас мулки ва автомобили йўқ.
Жапаров қариндошларининг майдони 50,7 ва 389 квадрат метр бўлган иккита уйи ва майдони 17,2 квадрат метр гаражи бор. Қолаверса, унинг қариндошлари "Умут булаги" жамоат жамғармаси таъсисчиларидир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь