Жапаров ҳам Мирзиёев номидан мактуб олди
Жамият
−
27 Февраль 2021
10240Бугун, 27 февраль куни Бишкек шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров томонидан қабул қилинди.
Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровга йўллаган мактубини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ривожи ҳақида фикр алмашдилар.
Марказий Осиёда сўнгги йилларда шаклланган хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муҳитини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, бугун денгиз портларига ва янги ташқи бозорларга энг қисқа йўл очадиган транспорт йўлаклари тизимини шакллантириш учун кенг имкониятлар яратилмоқдаки, бу, ўз навбатида, минтақалараро савдо-сотиқнинг жадаллашуви, транзит юк ташувларини орттириш, хом-ашё, асбоб-ускуналар ва тайёр маҳсулотларни ташиш нархининг пасайишига хизмат қилади.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Аввалроқ, Абдулазиз Комилов Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистонда бўлиб, ушбу давлатлар раҳбарларига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини топширганди.