Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жамият
−
02 Апрель 2025 19703 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликларни турли митинглар, намойишлар ва оммавий йиғинларда иштирок этмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда элчихонанинг Telegram-каналида тегишли огоҳлантириш эълон қилинди.
Маълум қилинишича, шу кунларда Жанубий Кореяда мамлакат фуқаролари иштирокида йирик намойишлар ва митинглар бўлиб ўтмоқда.
Шу сабабдан, элчихона мамлакатда бўлиб турган фуқароларни огоҳликка, турли намойишлар ва оммавий йиғинларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, бўлиб турган мамлакат қонун-қоидаларини ҳурмат қилишга ва маҳаллий ҳокимият органларининг кўрсатмаларига амал қилишга чақирган.
Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралган:
- +82 10 3213 4505
- +82 10 2909 4334
- +82 2 574 6554
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликларни турли митинглар, намойишлар ва оммавий йиғинларда иштирок этмасликка чақирганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025