Жанубий Корея Президенти уйсиз қолди

Олам

image

Жанубий Корея Президенти Ли Жэ Мён ўзининг ягона квартирасини сотиб юборди ва расман уйсиз қолди. Бу ҳақда у кеча, 15 июль куни уй-жой сиёсати масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида маълум қилди.

Қайд этилишича, Жанубий Корея Президенти Сеул яқинида жойлашган Соннам шаҳридаги ягона квартирасини шу йилнинг февраль ойида сотувга қўйган. У кўчмас мулк бозорини барқарорлаштириш бўйича ўзи олиб бораётган чора-тадбирларга фуқароларнинг ишончини ошириш мақсадида шундай йўл тутган.

“Энди менинг уйим йўқ”, дейди Ли Жэ Мён.

У ушбу квартирага рафиқаси – биринчи хоним Ким Хе Гён билан биргаликда эгалик қилган. Аниқлик киритилишича, ҳозирда сотиш бўйича дастлабки шартнома имзоланган, яқин кунларда эса асосий шартнома ҳам имзоланади.

“Чосон ильбо” газетасининг маълумотларига кўра, Президент томонидан сотилган квартиранинг майдони 164 квадрат метрни ташкил этади ва у 1998 йилдан буён унинг мулки бўлган. Февраль ойида Ли Жэ Мён ушбу уйни 2,9 миллиард вон (тахминан 1,9 миллион АҚШ доллари) нархида сотувга қўйган ва у айнан шу нархда сотилган.

Давлат раҳбарининг ўзи ҳозирги вақтда рафиқаси билан бирга Сеулнинг Ханнамдон туманидаги расмий Президент қароргоҳида истиқомат қилмоқда.

“Yonhap”нинг аниқлик киритишича, ҳозирги вақтда Жанубий Корея ҳукумати ўзлари яшамайдиган уй-жой эгаларини кўчмас мулкни кейинчалик инвестиция қилиш ёки спекуляция учун ушлаб турмасдан, тезроқ сотишга ундайдиган сиёсат олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг