Жанубий Корея Мудофаа вазири истеъфога чиқди
Олам
−
04 Декабрь
2605Бугун, 4 декабрь куни Жанубий Корея Мудофаа вазири Ким Ён Хёнг ҳарбий ҳолат жорий этиш режаси билан жамоатчилик хавотирини юзага келтиргани учун узр сўради ва истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Қайд этилишича, бу қарор Президентнинг кутилмаганда фавқулодда ҳарбий ҳолатни эълон қилиши ва сўнгра қарорни бекор қилиши ортидан келиб чиққан.
“Фавқулодда ҳарбий ҳолат туфайли юзага келган барча чалкашликлар учун жавобгарликни ўз зиммамга олиб, Президентга истеъфога чиқиш ниятимни билдирдим”, деган вазир.
Қолаверса, Мудофаа вазири Президент Юн Сок Ёлга ҳам миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль маъмурияти раҳбарияти ҳарбий ҳолатнинг киритилиши ва бекор қилиниши билан боғлиқ вазият фонида бир вақтнинг ўзида истеъфога чиққани ҳақида хабар берилганди. Истеъфога чиққанлар орасида Президент маъмурияти раҳбари Чунг Жин Сук, Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Син Вонсик ва Сиёсат бўйича штаб бошлиғи Сон Таэ-Юн, шунингдек, яна етти нафар катта ёрдамчи бор. Бироз вақт ўтгач, Жанубий Корея Бош вазири Хан Доксу кўплаб истеъфолар ва Президентнинг истеъфога чиқишига чақириқлар кучайиб бораётганидан кейин муваққат раҳбар этиб тайинланганди. У Вазирлар Маҳкамасини назорат қилувчи Бош вазир сифатида ҳозиргача бўлган барча воқеалар учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга олишини айтган. Унинг сўзларига кўра, шу пайтдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси мамлакат барқарорлиги ва одамларнинг кундалик ҳаётига таъсир қилмаслигини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажариши керак.
LiveБарчаси