Жанубий Корея МТЖ мамлакатда ҳақоратлар билан кутиб олинди
Спорт
−
30 июн 78807 2 дақиқа
Жанубий Корея миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳонг Мён Бо Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг ватанга қайтгач, мухлисларнинг кескин норозилигига дуч келди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Манбага кўра, Сеул халқаро аэропортида юзлаб мухлислар мураббийни кутиб олиб, жамоанинг мундиалдаги қониқарсиз натижалари учун уни ҳақорат қилган. Намойишчилардан бири барабан олиб келгани сабабли аэропорт атрофидаги шовқин янада кучайган.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда Ҳонг Мён Бога нисбатан таҳдидли хабарлар ҳам тарқалди. Ўзини АҚШ фуқароси деб таништирган номаълум шахс мураббий Сеул аэропортига етиб келиши билан унга нисбатан зўравонлик қилишини ёзган.
Шу муносабат билан Жанубий Корея полицияси аэропорт ва бошқа муҳим объектларда хавфсизлик чораларини кучайтириб, ҳолат юзасидан тергов бошлаган.
Маълумот учун, Жанубий Корея терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини Мексика ва Жанубий Африкадан кейин учинчи ўринда якунлади. Бироқ бу натижа жамоага плей-офф йўлланмасини тақдим этмади ва кореяликлар мусобақа билан хайрлашди.
Эслатиб ўтамиз, мундиалдаги омадсиз иштирокдан сўнг Ҳонг Мён Бо бош мураббийлик лавозимини тарк этишини маълум қилди. Терма жамоанинг натижалари мамлакатда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳатто мамлакат Президенти Ли Чже Мён ҳам вазиятга муносабат билдириб, маҳаллий футбол федерацияси фаолияти ва жамоанинг муваффақиятсизлиги сабабларини чуқур ўрганишга чақирган эди.
Live
Барчаси