Жанубий Корея Хитойни БМТ чекловларига риоя қилмаганликда айблади

Олам

image

Бугун, 2 май куни Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Хитой ҳукуматини БМТнинг КХДРга қарши санкцияларига риоя қилмаётганликда айблади. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Президент Юн Сок Ёлнинг айтишича, Сеул шу сабабдан Пхеньяндан келаётган ядровий таҳдидни жиловлаш учун Вашингтон билан биргаликдаги чораларга таянмоқчи. 

“Агар улар бизга норозилик билдирмоқчи бўлсалар, Вашингтон декларациясини қабул қилганимиз ва Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорлигимизни ядровий компонентга асосланган даражага олиб чиққанимиз учун танқид қилмоқчи бўлсалар, улар ядровий таҳдидни камайтиришлари ёки ҳеч бўлмаганда халқаро ҳуқуқ нормаларига ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ушбу таҳдидга қарши санкциялари риоя қилишлари керак”, дейди Юн Сок Ёль Сеулда журналистларга.

Шунингдек, Президент Хитойдан АҚШга ташрифи чоғида қабул қилинган декларацияга қарши норозилик билдиришини кутмоқдами, деган саволга жавоб бериб, Хитой расмийлари БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузган ҳолда КХДРга қарши санкцияларни умуман амалга оширмаганини, шунинг учун, Сеулда бошқа чора қолмаганини айтган.

Маълумот учун, Шимолий Корея энг қаттиқ санкция режимларидан бири остида. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган 2397-резолюция мамлакатга нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб беришни чеклашни назарда тутади, шунингдек, бошқа давлатлардан Шимолий Кореянинг барча ишчиларини 2019 йил охиригача ўз ҳудудидан чиқариб юборишни талаб қилади. Бунга Пхеньяннинг баллистик ракеталар ва ядро қуролларини ишлаб чиқишда давом этиши сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Юн Сок Ёль Вашингтонда АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашганди. Учрашув якунлари бўйича КХДР томонидан юзага келаётган таҳдидлар муносабати билан ядровий режалаштириш бўйича икки томонлама маслаҳат гуруҳини ташкил этишни назарда тутувчи декларация имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция Хитой Жанубий Корея БМТ Вашингтон Пхеньян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг