Байден Жанубий Корея билан Пхеньяннинг ядровий таҳдидининг олдини олиш учун янги ҳамкорликка киришди
Олам
−
26 Апрель 2023
534026 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден ва Жанубий Корея етакчиси Юн Сок Ёль Оқ уйда Шимолий Кореянинг ракета ва бомба арсеналининг ортиб бораётганидан хавотирда ядровий кучайишнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида музокара ўтказди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Бугун биз мустаҳкам иттифоқни, келажагимиз ҳақидаги умумий тасаввурни ва чуқур дўстликни – Корея Республикаси ва АҚШ дўстлигини нишонлаймиз”, деган Байден Юнни Оқ уйда кутиб олиш маросимида.
Ўз ўрнида, Президент Юн Овал кабинетда Байден ёнида ўтириб, Хитой ва Россияни тажовузкор сиёсати учун танқид қилган.
“Жаноб Президент, статус-квони куч билан ўзгартиришга уринишлар, таъминот занжирининг парчаланиши ва узилиши, озиқ-овқат ва энергия хавфсизлигидаги муаммолар глобал тинчлик ва барқарорликка таҳдид солмоқда”, деган Корея раҳбари.
Байден ва Юн Жанубий Корея етакчисининг сўнгги ўн йилдан кўпроқ вақт ичида биринчи расмий давлат ташрифидан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга огоҳлантириш юбориш учун фойдаланган.
Иттифоқчилар Шимолий Кореяга дипломатия билан шуғулланиш учун янги даъват қилсаларда, Вашингтон куч кўрсатиш учун Жанубий Кореяга ҳарбий технологияларни, шу жумладан, баллистик ракета сув ости кемасини жойлаштиради. Мазкур ҳолат 1980 йиллардан бери бундай сув ости кемаларининг биринчи марта чет давлатга жойлаштирилиши бўлади.
Манбага кўра, Вашингтон Юннинг Украина масаласида ёрдам беришга ва АҚШнинг шимоли-шарқий Осиёдаги бошқа асосий иттифоқчиси Япония билан яқинлашишга интилишига, шунингдек, у президентликка келганидан бери Кореянинг АҚШга технология сармоялари тўлқини ошиб, ҳозирда бу маблағ 100 миллион долларга яқинлашиб қолганига меҳр билан қарайди.
LiveБарчаси