Жанубий Корея АҚШнинг телефон суҳбатларини тинглагани ҳақидаги маълумотлар сохталигини айтди

Олам

image

Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар АҚШ разведкаси томонидан Жанубий Корея расмийларининг телефон суҳбатлари тинглангани ҳақидаги маълумотларнинг аксариятини сохта деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ким Тае Хе маълум қилди.

Кимнинг сўзларига кўра, содир бўлган воқеа айбдорларини аниқлаш учун вақт керак бўлади ва бу иш иттифоқчилар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлайди. Унинг таъкидлашича, Жанубий Корея расмийлари воқеага ички баҳо берган, АҚШ ҳукумати ҳам ўз навбатида шу вақт давомида тергов олиб борган.

Бугун, 11 апрель куни эрталаб икки давлат вазирлари телефон орқали мулоқот қилган ва томонларнинг фикрлари бир-бирига тўғри келган. 

“Эълон қилинган маълумотларнинг аксарияти  уйдирма. Аммо бу АҚШ муаммоси”, дейди Ким.

Шунингдек, у Қўшма Штатлар Адлия вазирлиги орқали буюртмачини қидириб, бу ҳолат қандай содир бўлганини аниқлашини таъкидлади. 

Америкалик терговчилар АҚШда разведка маълумотлари ва Пентагон маълумотларининг оммавий равишда интернетга сиздирилишининг тўртта асосий сабабини кўриб чиқмоқдалар ва улардан бири сифатида ходимларнинг норозилиги қайд этилган. Мудофаа вазирининг Яқин Шарқ бўйича собиқ ўринбосари Майкл Малройнинг айтишича, маълумотлар сизиб чиқиши АҚШда содир бўлган, чунки ошкор этилган ҳужжатларнинг аксарияти уларнинг қўлида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг Пентагон 7 апрель куни биринчи марта Украинадаги можарога оид махфий ҳужжатларни ошкор қилди. Март ойи бошида ошкор этилган файлларда АҚШ ва НАТОнинг Украина армиясини кучайтириш режалари ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Кейинроқ америкалик амалдорлар ушбу ҳужжатлар қалбаки бўлиши мумкинлигини айтиб чиқди.

8 апрель куни тармоқда яна юзга яқин Америка махфий маълумотлари пайдо бўлди. Уларда Украина, Американинг Яқин Шарқдаги миллий хавфсизлиги ва Хитойга тегишли ахборотлар қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жанубий Корея сохта маълумот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг