Интернетда тарқалган Украина ҳақидаги махфий ҳужжатлар қалбаки бўлиши мумкин
Олам
−
10 Апрель 2023
8544Ижтимоий тармоқларда Украина Қуролли Кучлари ҳолати ҳамда АҚШ ва НАТОнинг уларни кучайтириш режалари тўғрисида тарқалган ҳужжатлар сохта бўлиши мумкин. Бу ҳақда исмлари ошкор этилмаган икки америкалик амалдорга таяниб, “Reuters” хабар берди.
Нашр манбалари Украина бўйича ошкор қилинган махфий ҳужжатлар қалбакилаштирилганини тан олган. Уларнинг фикрича, қоғозлар терговчиларни маълумотларнинг келиб чиқиши бўйича чалғитиш ёки Вашингтон манфаатларига зиён етказиши мумкин бўлган ёлғон ахборотни тарқатиш учун сохталаштирилган бўлиши мумкин. Қайд этилишича, ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини мустақил текшириш ҳали ўтказилмаган.
“Украина, Хитой, Яқин Шарқ ва Африкадаги уруш билан боғлиқ ҳужжатларда келтирилган мавзуларнинг долзарблиги, улар иттифоқдошлардан эмас, балки америкаликлар томонидан тарқатилганини кўрсатади”, дейди “Reuters” манбалари.
Мулозимлардан бирининг сўзларига кўра, терговчилар махфий маълумотларни ошкор қилишнинг тўрт-беш сабабини қидирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг Пентагон 7 апрель куни биринчи марта Украинадаги можарога оид махфий ҳужжатларни ошкор қилди. Март ойи бошида ошкор этилган файлларда АҚШ ва НАТОнинг Украина армиясини кучайтириш режалари ҳақидаги маълумотлар мавжуд.
8 апрель куни тармоқда яна юзга яқин Америка махфий маълумотлари пайдо бўлди. Уларда Украина, Американинг Яқин Шарқдаги миллий хавфсизлиги ва Хитойга тегишли ахборотлар қайд этилган.
LiveБарчаси