Жамоат транспорти, тўйхоналар, концерт ва спорт заллари, театрлар бўйича чекловлар сақлаб қолинади
Жамият
−
05 Май 2020
8623Аввалроқ, Ўзбекистонда айрим соҳаларда карантин чекловлари юмшатилиши ҳақида хабар берган эдик. Жумладан, автомобиль бошқариш учун жорий қилинган махсус стикерлар бекор қилинадиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 май куни ўтказиган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик вазият яхшиланганига қарамай, карантин чекловлари қатъий сақланиб қоладиган объектларни маълум қилди.
“Коронавирус тўла бартараф бўлмагани сабабли, одамлар кўп тўпланадиган объектлар, жумладан, театр, концерт ва спорт заллари, тўйхоналар, жамоат транспорти бўйича чекловлар маълум муддатгача сақланиб қолади.
Эпидемиологик вазият яхшилангани сари чекловларни бекор қилишни давом эттирамиз. Аксинча, вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, уй таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолияти бўйича кучайтирилган санитария талабларини белгилаган ҳолда, иш бошлаши учун рухсат берилиши таъкидланди.
LiveБарчаси