Жаҳон озиқ-овқат дастури Ғазодаги фаолиятини тўхтатди
Олам
−
29 Август
2670Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастурининг (WFP) машинаси Ғазо секторида Исроилга қарашли назорат-ўтказиш пунктига яқинлашаётганда унга камида 10 та ўқ узилганидан сўнг ўз фаолиятини тўхтатишини билдирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
"Бу қабул қилиниши мумкин эмас. Гуманитар ташкилотлар нишон бўлмаслиги керак", деган WFP директори Синди Маккейн.
У ҳозирги зиддиятни бартараф этиш тизими муваффақиятсизликка учраганини таъкидлади ва Исроил ҳукумати ва барча иштирокчиларни ёрдам ходимлари хавфсизлигини таъминлашга чақирди.
Шунингдек, баёнотда бу уруш пайтида содир бўлган биринчи хавфсизлик ҳодисаси эмаслиги, бироқ стандарт протоколга кўра, зарур рухсатномалар таъминланганига қарамай, WFP воситасининг назорат пункти яқинида илк бор тўғридан-тўғри ўққа тутилиши эканини таъкидланган.
Ходимларнинг ҳеч бири жабрланмаган бўлса-да, Жаҳон озиқ-овқат дастури ушбу ҳодиса Ғазо секторидаги гуманитар маконнинг торайиб бораётганини, зўравонликнинг кучайиши ҳаётни сақлаб қолувчи ёрдам етказилишига жиддий таъсир кўрсатаётганини билдирди.
Маълумот учун, БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги Бош комиссари Филипп Лаззарини жорий йилнинг 21 июль куни Исроил аскарлари Ғазо водийсида БМТ карвонига қарата ўт очгани ва ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазода UNICEF автомобиллари ўққа тутилганди.
LiveБарчаси