Исроил ҳарбийлари Ғазода БМТ автомобилини ўққа тутди

Олам

image

27 август куни Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида БМТ автомашинасини ўққа тутди. Гуманитар ёрдам ходимлари жабрланмаган. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг матбуот котиби Стефан Дюжаррик маълум қилди.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аниқ белгиланган гуманитар юк машинаси 10 марта ўққа тутилди, олд ойналар нишонга олинган. Автомобилда бўлган икки йўловчи зарар кўрмаган. Бизга қарата ўқ узаётганларнинг фикрини баҳолашнинг имкони йўқ”, деди Стефан Дюжаррик.

Унинг айтишича, бу мувофиқлаштириш учун мавжуд тизимлар ишламаётганини кўрсатадиган сўнгги воқеа. Шунга ўхшаш воқеалар такрорланмаслигини таъминлаш учун ишлар давом эттирилади.

Қайд этилишича, бу Исроил ва ҲАМАС ўртасида уруш бошланганидан бери БМТ автомашиналарига ўқ узилиши билан боғлиқ биринчи ҳодиса эмас. Май ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ҳиндистондан келган ходими Ғазо жанубида уларнинг машинасига танк ўт очиши сабаб ҳалок бўлган.

Гуманитар ёрдам машинаси БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури доирасида егулик тарқатиш учун кетаётган бўлган. Давом этаётган ҳаво ҳужумлари ва Исроил кучларининг қайта-қайта эвакуация қилиш буйруғи агентликнинг кўплаб озиқ-овқат омборлари ва жамоат ошхоналарини  ёпишга мажбур қилган. Ғазода белгиланган гуманитар ҳудуд ҳам доимий равишда қисқариб бормоқда ва ўтган ойнинг ўзида бу зона 38 фоизга торайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазога 125 та гуманитар миссия киришига рухсат бермагани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made