Исроил Ғазога 125 та гуманитар миссия киришига рухсат бермади – БМТ

Олам

image

Исроил расмийлари август ойи бошидан бери Ғазо секторидаги 425 та гуманитар миссиядан 125 тасига киришга рухсат бермади. Бу ҳақда БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, анклав шимолида 147 та шундай операция режалаштирилган, бироқ Исроил томони уларнинг 46 тасини (31 фоиз) ўтказишдан бош тортган. Ғазо жанубига 278 та гуманитар миссия етиб бориши керак эди, бироқ Исроил ҳукумати улардан 79 тасини (28%) рад этган. Бугунги кунда Ғазо секторида озиқ-овқат, дори-дармон ва сувни тозалаш воситалари етишмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ғазо секторида вайроналар остида 600 минг нафар бола қолаётгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо гуманитар миссия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг