Зеленский Украина Қуролли кучлари раҳбариятида яна ўзгариш қилди
Олам
−
05 Март
10235Украина Президенти Владимир Зеленский Қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш кучлари қўмондонини алмаштирди. Тегишли фармон Украина Президенти офисининг расмий сайтида эълон қилинди.
Зеленскийнинг фармони билан Александр Яковец Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш кучлари қўмондони лавозимига тайинланди. Олдинги қўмондон Дмитрий Герега эса ишдан бўшатилди.
Бригада генерали Александр Яковец тайинловдан олдин Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш кучларида муҳандислик қўшинлари бошлиғи эди. Яковецнинг сўзларига кўра, бу қўшинларнинг вазифаси қарши ҳужум учун шароитларни тайёрлашдир.
Маълумот учун, Украина Қуролли Кучларининг қўллаб-қувватловчи кучларига электрон уруш соҳасидаги қўшинлар, муҳандислик қўшинлари, радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари, ҳарбий топографик хизмат, гидрометеорология хизмати ва кинология хизмати киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни ишдан бўшатганди. Унинг ўрнига ўша пайтгача Украина қуруқликдаги кучларига қўмондонлик қилган Александр Сирский тайинланганди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси