Зеленский Словакиядан ҳам қурол ундирди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленксий Чехияга ташрифидан сўнг Словакияга боргани ва мамлакат раҳбари Зузана Чапутова билан музокара ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Учрашувлардан сўнг Словакия Украина учун яна 16 та “Зузана” ўзиюрар артиллерия қурилмасини етказиб бериши ва икки мамлакат биргаликда янги турдаги гаубицалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Словакия раҳбарининг Украина Президенти билан бирга ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

"Биз Украинага 16 та “Зузана” етказиб бериш бўйича шартнома имзолашга муваффақ бўлдик ва бу яқин орада амалга ошади. Биз биргаликда янги турдаги гаубицаларни ишлаб чиқамиз. Ўқ-дориларни биргаликда ишлаб чиқариш бошланади", дейди Чапутова.

Катта эҳтимол билан Чапутова бу билан анча вақт олдин Словакия Мудофаа вазири томонидан Украинага яна 16 та ўзиюрар артиллерия воситаларини етказиб бериш бўйича эълон қилинган келишувни назарда тутган. Ушбу ташаббус Германия, Дания ва Норвегия томонидан молиялаштирилиши кўзда тутилган.

Чапутова, шунингдек, Словакия Украинага мамлакатни миналардан тозалаш ишларида кўмаклашишини ҳам қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленскийнинг Чехия Бош вазири Петр Фиала билан музокаралари якунида Чехия Украинага қўшимча ҳужум вертолётлари ва йирик калибрли ўқ-дорилар етказиб беришини ҳамда F-16 қирувчи самолётлари учун учувчиларни тайёрлашда ёрдам беришини ваъда қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қурол Зеленский Словакия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг