Зеленский Чехиядан қуруқ қўл билан қайтмайдиган бўлди

Олам

image

Прага Киевга жанговар вертолёт ва ўқ-дорилар беради. Бу ҳақда Чехия Бош вазири Петр Фиала Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг журналистларга маълум қилди. 

“Чехия Украинага жанговар вертолётлар ва ўқ-дориларни топширади”, дейди Фиала. 

Унинг сўзларига кўра, республика Украинага барча соҳаларда, жумладан, мудофаа йўналишида ҳам фаол ёрдам беришда давом этади.

"Чехия ҳарбий, шу жумладан, F-16 учувчиларини тайёрлашга ёрдам беради", дейди Фиала.

Хусусан, Прага учувчиларни бевосита Украинада ўқитиши учун тренажёрларни Киевга ўтказади.

Бош вазир бўлажак НАТО саммити ҳақида гапирар экан, альянсдаги барча иттифоқчилар Украинани унга аъзо бўлиш режаларини амалга оширишда қўллаб-қувватлашига умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 6 июль куни кечқурун кутилмаганда Чехияга борганди. Шунингдек, у шу куни давлат ташрифи билан Болгарияга ташриф буюрганди. 

Бугун, 7 июль куни Зеленский Истанбулга Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиш учун ҳам бориши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия Владимир Зеленский вертолёт Петр Фиала

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг