Зеленский самолёт ҳалокати бўйича жиноий иш қўзғатишни буюрди
Олам
−
08 Январь 2020
7082Украина Президенти Владимир Зеленский Теҳрон яқинидаги самолёт ҳалокатидан сўнг мамлакатнинг барча фуқаро авиацияси самолётларини парвозга яроқлилигини текширишни буюрди.
Шунингдек, давлат раҳбари юз берган ҳодиса юзасидан жиноий иш очилиб, суриштирув олиб боришга топшириқ берган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 январь куни Эронда Теҳрон халқаро аэропортидан учган “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли Boeing-737 самолёти ҳалокатга учради.
Авиаҳалокат натижасида самолётда бўлганларнинг барчаси қурбон бўлди. Бироқ ҳалокат қурбонларининг сони бўйича маълумотларда ўзгаришлар бўлиб турибди. Шунингдек, уларнинг қайси давлат фуқароси бўлгани юзасидан ҳам ноаниқликлар мавжуд.
Тарқалаётган маълумотларга кўра, Эронда ҳалокатга учраган самолётда:
- Эрон фуқаролари - 71 нафар
- Канада фуқаролари -73
- Германия фуқаролари – 4
- Буюк Британия фуқаролари – 3
- Швеция фуқаролари – 8
- Афғонистон фуқаролари - 6
- 2 нафар йўловчи ва 13 нафар экипаж аъзолари Украина фуқаролари бўлган.
LiveБарчаси