Зеленский Россия билан бевосита музокара ўтказиш шартини айтди
Олам
−
23 Апрель 2025 11757 2 дақиқа
Украина оташкесимдан сўнг Россия билан “ҳар қандай форматда” музокара столига ўтиришга тайёр. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 22 апрель куни матбуот анжуманида маълум қилди.
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, “боши боши берк кўча йўқлиги” муҳим.
Зеленский, шунингдек, Украина Қримнинг босиб олинганини қонуний тан олмаслигини таъкидлади.
“Бу бизнинг ҳудудимиз, Украина халқининг ҳудуди. Бу мавзуда гаплашадиган ҳеч нарсамиз йўқ – бу бизнинг Конституциямиздан ташқарида”, деди у.
Сиёсатчи, шунингдек, Украинанинг НАТОга киришига фақат альянсга аъзо давлатлар вето қўйиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Шу билан бирга, Киев АҚШнинг музокаралар жараёнидан чиқишини жуда ҳам истамайди.
“Биз ҳақиқатан ҳам Американинг бу ёрдамдан воз кечишини истамаган бўлардик, чунки бу нафақат ёрдам, балки разведка, баллистика ва ҳаёт ҳақида. Умуман олганда, бу Украина тимсолида стратегик шерикни йўқотиш, деб ўйлайман. Менимча, агар Америка чиқиб кетса, бу жуда яхши сигнал бўлмайди. Биз, албатта, умид қиламизки, Президент Трамп Украинани қўллаб-қувватлайди ва Россияга босим ўтказади”, дейди Зеленский.
Маълумот учун, бугун, 23 апрель куни Украина расмийлари Лондонда Европа ва АҚШ расмийлари билан келишув истиқболларини муҳокама қилиш учун учрашиши керак. Учрашувда АҚШ Президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия ва Украина ўртасида “шу ҳафтада” келишувга эришишга умид қилишини айтганди. Шу куни Украина етакчиси Владимир Зеленский Россияга фуқаролик инфратузилмасига ҳужумларни 30 кунга “узайтириш имконияти билан” тўхтатишни таклиф қилган эди. Бунга жавобан Россия Президенти Владимир Путин ушбу ташаббусни тўғридан тўғри музокаралар форматига имкон берадиган “саралаш” кераклигини айтди.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль