Зеленский Истанбулга борди (видео)

Олам

−

image

Бугун, 31 октябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокара ўтказиш учун Истанбулга борди. Бу ҳақда Зеленский ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

“Жамоамиз билан Истанбулга етиб келдик. Олдинда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан муҳим музокаралар кутиб турибди”, деб ёзди Зеленский.

Украина етакчисининг сўзларига кўра, музокаралар Украина аҳолисини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш, Туркия билан давлатлараро шерикликни ривожлантириш ва реал дипломатик истиқболларни излашга қаратилган.

“Қора денгизда кемалар қатновига оид муҳим масалалар бор”, дейди у.

Зеленский, шунингдек, Батриарх Варфоломей билан учрашув режалаштирилганини маълум қилди.

“Украина билан бирга бўлган барчага миннатдорлик билдираман”, дея қўшимча қилган у.

Аввалроқ, Туркия Президенти Администрацияси ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Бурҳониддин Дуран Зеленский Эрдўғаннинг таклифига биноан 31 октябрь куни Туркияга амалий ташриф билан келишини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Истанбулдаги музокаралар давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалаларни, энг аввало, Россия-Украина можароси ҳамда Қора денгиз минтақасидаги хавфсизлик вазиятини муҳокама қилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг