Зеленский Путиннинг сулҳини 30 кунга узайтиришни таклиф қилди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский ўт очишни тўхтатиш режимини 30 кунга узайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.

“Агар тўлиқ сулҳга амал қилинса, Украина уни 20 апрелдан кейин ҳам узайтиришни таклиф қилади”, дейди давлат раҳбари.

Унинг таъкидлашича, муддат яна узайтирилса, бу Россиянинг ҳақиқий ниятларини кўришга имкон беради.

“30 соат эътиборни жалб қилиш учун етарли, аммо ишончни мустаҳкамлаш учун кам. 30 кун эса тинчлик учун бир имкониятдир”, деган Зеленский.

У, шунингдек, Украина Россия томонининг ҳаракатларига симметрик жавоб беришга тайёрлигини билдирди.

“Сукутга – сукут, ҳужумларга – қарши зарбалар”, дейди у.

Шунингдек, у Москванинг сўзларига ишониб бўлмаслигини қўшимча қилди.

“Биз Москванинг қандай қилиб манипуляция қилишини жуда яхши биламиз. Биз ҳамма нарсага тайёрмиз”, дейди Украина раҳбари.

Маълумот учун, кеча, 19 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин Пасха байрами муносабати билан сулҳ эълон қилганди. Кремль саройида ўтказилган учрашувда Олий Бош қўмондон Россия Қуролли Кучлари Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовнинг фронт чизиғидаги вазият ҳақидаги ҳисоботини тинглагач, Россия томони 19 апрель соат 18:00 дан 21 апрель соат 00:00 гача барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишини билдирди. Россия барча жанговар ҳаракатларни тўхтатади ва “Украина томони ҳам бу ташаббусга амал қилади”. Путиннинг таъкидлашича, Россия армияси Украина Қуролли кучлари томонидан мумкин бўлган сулҳ бузилишларига ва бошқа “тажовузкор ҳаракатларга” қарши жавоб беришга тайёр бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Зеленский Пасха байрами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг