Зеленский Путин билан муроса қилиши керак – Лукашенко
Олам
−
28 Ноябрь 2022
4313Беларусь резиденти Александр Лукашенко Киев Россия Федерацияси билан музокара олиб бориши ва муросага келиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у “Россия-1” телеканалининг “Москва. Кремль. Путин” дастурида маълум қилди.
“Хўш, сиз олдиндан шарт қўя олмайсиз. Музокаралар столига ўтиринг ва у ерда барча шартларни қўйинг. Иккинчи тамойил эса классик – муроса. Россия буни тушунади. Украина буни тушунадими? Хўш, яқин келажакда кўрамиз”, дейди у.
Беларусь давлати раҳбари ҳар қандай ижобий натижага эришиш учун олдинга интилиш муҳимлигини қайд этди.
Лукашенконинг сўзларига кўра, Украина Президенти Владимир Зеленский музокаралар жараёнининг классик тамойилларини бузмоқда, бу айниқса, Россия Федерацияси каби йирик давлат билан музокаралар чоғида яққол сезилади.
Унинг таъкидлашича, музокаралар столига ўтиришни истамаслик Украина раҳбариятининг шахсий хоҳиши эмас, балки ташқаридан мажбурловдир.
“Зеленскийга шунчаки имконият берилмаяпти – у нима демасин – унга Россия Федерацияси билан мулоқот ўрнатиш имконияти берилмаяпти”, дейди Лукашенко.
Маълумот учун, Украина Президенти Владимир Зеленский 4 октябрь куни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россия етакчиси Владимир Путин билан музокара олиб бориш мумкин эмаслиги ҳақидаги қарорини ижро этди. Ўз навбатида, 31 октябрь куни Россия раҳбари Украина билан ҳеч қандай келишувни муҳокама қилиш имкониятини кўрмаётганини айтди. Бироқ, Путин таъкидлаганидек, Москванинг музокаралар учун яхши нияти маълум ва ўзгармасдир. Россия Федерацияси Президенти келишувларга эришиш учун “музокаралар столига ўтириб, музокаралар олиб бориш” зарурлигига эътибор қаратди.
Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрь куни бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишида Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам нутқ сўзлади. У йиғилиш иштирокчиларини Украина тинчлик формуласини қўллаб-қувватлашга ва Россия агрессиясини қоралашга чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь