Зеленский АҚШ Конгрессида нутқ сўзламоқчи
Олам
−
14 Март 2022 11907 1 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский жорий йилнинг 16 март куни АҚШ Конгресси аъзоларига видеоконференцалоқа орқали мурожаат қилади. Бу ҳақда Нэнси Пелоси ва Чак Шумер баёнотида сўз боради.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ва Сенатдаги Демократик кўпчилик етакчиси Чак Шумер Конгресс аъзоларига мактуб йўллаган.
“Украина президенти 16 март куни соат 09:00да Вакиллар палатаси ва Сенат аъзоларига мурожаат қилади”, дейилади мактубда.
Йиғилишга АҚШ қонун чиқарувчи органининг ҳар икки палатасининг барча аъзолари таклиф этилган
Пелоси ва Шумерга кўра, АҚШ Украина халқини қўллаб-қувватлашда давом этади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь