Ўзбекистон парламенти депутати вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси аъзоси Жамила Ниёзова 60 ёшида оламдан кўз юмди. 

Қорақалпоқ миллатига мансуб кўзга кўринган депутатлардан бири Жамила Ниёзова 1958 йилнинг 14 апрель куни Нукус шаҳрида таваллуд топган эди. 

У 1980 йилда Тошкент давлат университетини ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича тамомлаган. Юридик фанлари номзоди. 

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси аъзоси бўлган Жамила Ниёзова 2005-2010 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган. У 2010 йилда ҳам Ўзбекистон Қонунчилик палатаси депутатлигига қайта сайланган. У Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг аъзоси эди. 

Жамила Ниёзова 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра, “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари номидан Жамила Ниёзованинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

вафот этди Жамила Ниёзова

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг