Зайнаб Дайибекова Жаҳон кубоги ғолибаси бўлди (фото)
Спорт
−
21 Ноябрь 2021
6812Кеча, 20 ноябрь куни Тошкентда старт олган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогида биринчи кун баҳслари ортда қолди. Унда иштирок этган ўзбекистон вакиласи Зайнаб Дайибекова ўтказган жангларининг барчасида ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.
У ҳал қилувчи баҳсда россиялик Влада Плехановадан 15:7 ҳисобида устун келди. Бронза медаллари эса Россия терма жамоасининг бошқа вакилларига насиб этди.
Токио Олимпиадасида иштирокчиси ҳисобланган Дайибекова Жаҳон кубоги давомида Беларусь, Украина, Россия спортчиларини доғда қолдиришга муваффақ бўлди.
Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги.
Ёшлар, сабля:
1. Зайнаб Дайибекова (Ўзбекистон)
2. Влада Плеханова (Россия)
3. Мария Зинюхина (Россия)
3. Алина Коралёва (Россия)
Бунга қадар Тошкентда 2019 йилнинг ноябрь ойида ўсмирлар ўртасида Жаҳон кубоги ўтказилган ва ўшанда ҳам Зайнаб Дайибекова яккалик баҳсларида олтин медални қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубогида Россия, Украина, Миср, Озарбайжон, Беларус, Полша, Болгария, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 60 нафардан ортиқ спортчи қизлар яккалик ва жамоавий баҳсларда ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.
Маълумот учун, бугун, 21 ноябрь куни қиличбозлар жамоавий йўналишда ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь