Зангиотада метан “заправка” 1,4 млрд сўмлик табиий газни ўғирлади
3-саҳифа
−
17 Май 2025 3226 1 дақиқа
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давомида 1,4 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “P.G.O.” МЧЖ раҳбари У.Х. жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компресс шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиш орқали 1,4 млрд сўмлик табиий газни ўғирлик йўли билан талон-торож қилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда 3 миллиард 48 миллион сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси аниқланганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025