Хоразмда 3,4 млрд сўмлик газни ўғирлаган метан “заправка” аниқланди
3-саҳифа
−
15 Май
3907Хоразмда 3 миллиард 48 миллион сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш шахобчаси аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзенергоинспексия” Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратура ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Янгибозор туманида жойлашган “Ф. Г.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ушбу шахобчада газ ҳисоблаш ускунасининг конфигурациясига ташқи таъсир кўрсатилгани маълум бўлган. Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 3 миллиард 48 миллион сўмлик зарар етказгани аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзэнергоинспексия” Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Навбаҳор туманида жойлашган “S. A. S.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси 26 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланганди.
LiveБарчаси