Навоийда “заправка” 26 млрд сўмлик табиий газни ўғирлади

3-саҳифа

image

“Ўзэнергоинспексия” Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Навбаҳор туманида жойлашган “S. A. S.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси 26 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу АГТКШда газ сарфини ўлчаш комплексига ўрнатилган қурилманинг кириш-чиқиш қисмидаги газ жўмракларига давлат стандарт талабларига зид равишда номаълум жисм жойлаштирилиб, ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилганлиги маълум бўлган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 26 миллиард 27 млн сўмлик зарар етказган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 5 миллиард 775 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий заправка Ўзэнергоинспексия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг