Зафаробод ҳокими хизмат машинасида ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
02 сентябр 9274 2 дақиқа
Жорий йилнинг 30 август куни Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов ўзига бириктирилган хизмат автомобилида ЙТҲга учради. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
.jpg)
Кейинроқ, Зафаробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам ушбу ҳолатни тасдиқлаб, қўшимча маълумот берди. Унга кўра, ҳодиса 30 август куни соат 07:45 ларда Зафаробод тумани Нурафшон МФЙ ҳудудидан ўтувчи 25V-037 автомобиль йўлининг 7-километрида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Зафаробод тумани “Писталикент” ШФЙ, Тинчлик кўчаси, 40 уйда яшовчи, ҳайдовчилик фаолияти билан шуғулланувчи Б. Мўминов MAZ русумли юк автомобилини Зафаробод йўналишида бошқариб бораётган бўлган. У чап томонга бурилаётган вақтда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Зафаробод тумани ҳокими Ғ. Эшпўлатов бошқарувидаги KIA Seltos русумли хизмат автомобилининг йўлига чиқиб кетган. Оқибатда тўқнашув содир бўлган.
.jpg)
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида туман ҳокими Ғ. Эшпўлатов ҳамда автомобилда йўловчи сифатида бўлган унинг вояга етмаган ўғли Ш. Эшпўлатов турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Б. Мўминов эса тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зафаробод туман прокуратураси томонидан 2026 йил 30 август куни Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Ғайратжон Эшпўлатов 2024 йил март ойидан буён Жиззах вилоятининг Зафаробод туманига ҳокимлик қилиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Томди тумани судининг раиси Азиза Мирзаева ЙТҲда вафот этган эди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр