Юристлар малакасини ошириш марказига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
05 Апрель
5195Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Есемурат Султамуратович Каньязов вазирлик қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказига директор этиб тайинланди. Бу ҳақда бугун, 5 апрель куни Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Есемурат Каньязов 1971 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманой туманида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йилда Москва давлат автомобиль йўллари институти, 1999 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-қурувчи ва ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 1996 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 2001 йил апрель-октябрь ойларида Ўзбекистон Адлия вазирининг ёрдамчиси, 2001-2005 йилларда Адлия вазирлигининг Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи, 2005-2011 йилларда Адлия вазири ўринбосари, 2011-2013 йилларда Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2013-2019 йилларда Тошкент давлат юридик университети ректори вазифасида ишлаган.
Тайинловга қадар Каньязов Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суд тизимида янги тайинловлар амалга оширилган эди.
LiveБарчаси