Суд тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Жамият
−
03 Апрель
8596Бугун, 3 апрель куни Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати маълум қилди.
Кенгаш ваколатига қатор масалалар кўриб чиқилган йиғилишда ваколати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, айримларини ваколати муддатига қайта тайинлаш масалалари ҳам муҳокамага қўйилиб, якунда тегишли қарорлар қабул қилинган.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
- Алиев Умиджон Ҳакимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
- Обиддинов Ғиёсиддин Низомиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг судьяси лавозимига;
- Исомиддинов Хуршидбек Қобилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг раиси лавозимига;
- Усанов Ғайрат Норқўзиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси лавозимига;
- Болтаев Музаффар Исмоилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
- Аюбжонов Нозимжон Муҳаммадаминович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг судьяси лавозимига тайинланган.
Шунингдек:
- Ҳайдаров Ўткир Муҳаммадиевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинган;
- Муҳаммедов Санжар Ҳайдаралиевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Пискент туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
- Имомов Аҳроржон Анварович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинган;
- Омонов Музаффар Нормуродович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи охирларида ҳам Судьялар олий кенгашида бир қанча тайинловлар амалга оширилган эди.